Ироқ ТИВ-и Карбалодаги Эрон консулхонасига уюштирилган ҳужумни қоралади
Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги тарқатгана баёниясида, эътирозчилар ниқоби остида Муқаддас Карбало шаҳридаги Эрон консулхонаси биносига қарши айрим шахслар ҳужумини кескин қоралади.
ИРНА хабарига кўра, кеча Ироқ ТИВ-и чиқарган баёниясида бундай ҳатти-ҳаракатларни Эрон ислом жумҳурияти ва Ироқ ўртасидаги дўстона ва яхшиқўшничилик муносабатларига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдиганини таъкидлаб, Ироқда иккитомонлама келишувлар асосида яратилган дипломатик ваколатхоналар хавфсизлиги хавф- хатага дучор бўлмаслиги лозим деб эълон этди.
Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги бу мамлакат хавфсизлик ташкилотларини Ироқда фаолият қиладиган барча дипломатик ваколатхоналар хавфсизлигини таъминлаш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқаётганига ишора этиб, Ироқнинг қизил чизиғи бўлган чет эл давлатлари ваколатхоналари ва консулхоналарига қарши ҳужум уюштирилишига ҳеч қачон ижозат бермаймиз деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз якшанба кечаси халқнинг осойишта мақсаддаги норозилик намойишларидан суиистемол қилиб эътирозчилар ниқоби остида бир гуруҳ номаълум шахслар Карбалодаги Эрон ислом жумҳурияти консулхонасига ҳужум қилишди, аммо уларнинг ҳужуми консулхона қуриқчилар ва хавфсизлик кучларининг аксиламалига учратди.
Ироқ хавфсизлик кучлари бир соатдан кейин ушбу ҳужумни бартараф этишга муваффақ бўлди. Бу ҳужумда Эрон консулхонаси биноси ва хизматчиларига зарар етказилгани йўқ.