Номаълум қирувчи самолётлар Суриянинг шимолий минтақасига ҳужум уюштирди
Сурия манбалари душанба кечаси номаълум қирувчи самолётлар Суриянинг Ҳалаб вилоятига ҳужум уюштирганини айтишди.
Суриянинг расмий ахборот агентлиги "САНО" душанба кечаси номаълум қирувчи самолётлар Суриянинг Ҳалаб вилоятига ҳужум уюштирганлигини таъкидлаб, эълон қилди: ҳужумчилар минтақадаги нефт ва газ манбаларини нишонга олишганди.
Ҳужум тафсилотлари ҳалигача очиқланмаган.
Суриянинг нефт ва газ манбаларининг аксарияти 2011 йилдан бошлаб ИШИД террорчи гуруҳининг тасарруфига ӯтди. ИШИД гуруҳининг мағлубиятидан сӯнг эса, кейинги икки йилдан буён бу манбалар АҚШ ҳимоясидаги Сурия демократик кучлари ихтиёридадир.
Қайд қилиш лозимки, Американинг "Ню-Йорк Таймс" газетаси Америка ӯзининг ҳарбий амалиётларини Суриянинг шимолий-шарқий қисмида қайта бошлагани ҳақида хабар тарқатди.