август 31, 2023 10:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири: минтақада сионистик режим жиноятлари жавобсиз қолмайди
    Эрон ташқи ишлар вазири: минтақада сионистик режим жиноятлари жавобсиз қолмайди

Эрон ТИВ раҳбари суриялик ҳамкасби билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида сионистик режимнинг минтақада содир этган ҳеч бир тажовузи ва жинояти жавобсиз қолмаганини ва қолмаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Дамашқ шаҳрида  суриялик ҳамкасби Файсал Ал-Миқдод билан ўтказган  қўшма матбуот анжумани ва учрашувидан кейин  сохта Исроил режимининг Ҳалаб аэропорти ва Суриянинг тинч аҳоли пунктларига қилган шафқатсиз ҳужумларини кескин қоралади.

У шунингдек Сурия хавфсизлигива минтақа хавфсизлиги  Теҳрон ва Дамашқ ҳукуматларининг жиддий ва муштарак ташвишидир ва Эрон хавфсиз, барқарор ва ривожланан минтақага эришиш учун Сурия раҳбарияти, армияси, ҳукумати ва халқига кенг қамровли ёрдамини давом эттиради деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Туркия ва Суруя ўртасидаги алоқлараг ҳам тўхталиб, Сурия ва Туркия ўртасидаги қўшничилик ва қардошлик асосидаги дўстона муносабтлар ҳар икки давлат ва минтақа манфаатарига мос келади ва Эрон ҳукумати ҳам Сурия ва Туркия каби мамлакатларнинг  суверенитети  ва ҳудуддий яхлитлигига ҳурмат кўрсатишига урғу беради деб қўшимча қилди.

Сурия ТИВ раҳбари Файсал Ал-Миқдод ҳам Амир Абдуллоҳиён билан ўтказган қўшма матбуот  конференцияда  Ғарбнинг Эрон ва Сурияга қарши душманлик сиёсати давом этаётганини маълум қилиб, Ғарб давлатлари хусусан АҚШ сиёсий мақсадларига эришиш учун воситалардан фойдаланмоқда ва терроризмга сармоя киритмоқда деб  эълон қилди.

Ал-Миқдод сўзларинг бошқа қисмида Ғарб давлатлариинг фитналари қаршисида Эрон ва Сурия давлатларининг ўрни қаҳрамонликдир ва бу эса икки давлат халқининг икки давлат раҳбарлари ва олиб бораётган жасоратли сиёсатини қўллаб-қувватлашишидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди.

Сурия ТИВ раҳбари Эрон билан турли соҳаларда алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Амир Абдуллоҳиён Сурия президенти Башир Асад билан учрашиб, турли масалаларни муҳокама қилди.

Ёрлиқ