Твиттер арабистонлик фодйланувичларининг минглаб саҳифаларини ёпиб қўйди
(last modified Sat, 21 Dec 2019 12:38:48 GMT )
декабр 21, 2019 17:38 Asia/Tashkent
  • Твиттер арабистонлик фодйланувичларининг минглаб саҳифаларини ёпиб қўйди

Твиттер ижтимоий тармоғи террористик ва экстремистик ақидаларни таблиғ этишда гумонланган минглаб арабистонлик аккаунтларини ўчириб қўйган.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Твиттер ижтимоий тармоғи  терроризм ва экстремизмни таблиғ этиш ҳамда Ол Сауд режими масъулларига қарам бўлгани сабаб 6 минг нафар арабистонлик аккаунтларини ёпиб қўйди.

Твиттер тармоғи шунингдек,  ёпилган аксарият саҳифаларни Саудия Арабистони масъулларига тегишли эканлигини маълум қилди.

Твиттер тарқатган баёнияда шунингдек,  бу аккаунтлар  Ол Сауд режими масъулларини ҳимоя этиш мазмунидаги  мурожаатлар ва постларни   қайта- қайта жойлшатириб уларга ўзлари класс ва лайклар қўйишган деб кетирилган.

Саудия Арабистони  экстремизм хусусан ваҳҳобийлик ақидаларни тарқатиш ва  таблиғ этиш мақсадида йилида миллионлаб доллар сарфлайди.