Арабистон шимоли ғарбида минглаб нафар мажбурий тартибда кўчирилмоқда
(last modified Mon, 20 Jan 2020 12:40:42 GMT )
Январ 20, 2020 17:40 Asia/Tashkent
  • Арабистон  шимоли ғарбида минглаб нафар мажбурий тартибда кўчирилмоқда

Ол Сауд режими Арабистон шимоли ғарбида Neom лойиҳасини ижро этиш баҳонаси билан минглаб нафарни ўз ерлари ва уйларидан мажбурий тартибда кўчириш қарорига келган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ол Сауд режимини  Neom проектини ижро этиш баҳонаси билан бу мамлакат шиомли ғарбидан минглаб нафарни мажбурий тартибда кўчириш қарори минтақада яшайдиган қабилаларни қаттиқ ғазаблантирган.

Маҳаллий манбаларга кўра,  Ол Сауд режими, бу шахслар ерларини пул бермасдан ва ё ўрнида ер ажратиб бермасдан тортиб олиш пайидадир.

Бундан олдин ҳам Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  Арабистон шимоли ғарбида  замонавий бир шаҳарни қуриш орзусида янги лойиҳани бошлаган.

Арабистоннинг расмий ахборот агентлиги ҳам    Neom шаҳрини қуришда ярим триллион доллар харажат этилиши ва  бу шаҳар масоҳати  26 минг 500 километр квадратни ташкил қилишини таъкидлаб  шаҳар Миср ва Иорданиянинг айртм қисматларини ҳам қамраб олади деб эълон этди.