АҚШ-сионистик режимнинг "Аср муомаласи" лойиҳасининг тақдимоти кескин қораланди
(last modified Wed, 29 Jan 2020 08:22:37 GMT )
Январ 29, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • АҚШ-сионистик режимнинг

Кўп мамлакатлар ҳамда сиёсий шахсиятлар АҚШ ва сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини қоралашди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида  АҚШ сионистик режим таъбири билан " Тинчлик истиқболлари" иддаоларини мағлуб бўлган ва хом -хаёл бўлган  лойиҳа эканлигини таъкидлаб,  " Аср муомаласи" номли АҚШ ва сиоинстик режим лойиҳаси хато йўлда қадам ташлаётган  барча мусулмонларни ўйғотиши ва тўғри йўлни танлашига сабаб бўлишига умид қилди.

Туркия ТИВ-и  Фаластин халқи ва сарзамини сотиш мумкин эмаслигига тўхталиб,  " Аср муомаласи " лойиҳасини рад этди ва бу лойиҳа ҳеч қачон ижро этилмайди деб қўшимча қилди.

Фаластин мухторияти раиси ҳам  АҚШ ва сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини тақдимотига аксиламал кўрсатиб,  Қуддусни сотиш мумкин эмас ва фитна солувчи бу лойиҳа ҳеч қачон ижро этилмайди деб эълон этди.

Халқаро амнистия ташкилоти ҳам  Фаластинга қарши Аср муомаласининг  тақдимотига кўрсатган аксиламалида,  бу лойҳа халқаро қонунларни оёқ ости этмоқда деб таъкидлади.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳам " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши позициясида  фаластинликлар ҳуқуқини ҳимоя этмасдан жумладан  ҳокимиятга эга бир мустақил давлатини ташкил этмасдан  тинликни жорий этиш мумкин эмас деб баён этди.

Британия давлатини мухолиф партияси раиси ҳам  АҚШ иддао қиладиган " Аср муомаласи" лойиҳаси  тинчликка қарши таҳдид ҳисобланади деб маълум этди.

Фаластин сарзаминининг турли минтақалари яшовчилари ҳам  "Ғазаб куни" кўча намойишларида  АҚШ президенти Донадьд Трамп ва сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  тасвирларига ўт қўйишди.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади. 

Ёрлиқ