феврал 17, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Насруллоҳ:  АҚШга қарши кенг қамровли ва барча соҳаларда қарши кураш олиб бориш зарур

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, АҚШ давлатини Ғарбий Осиёдаги урушларни келтириб чиқаришда айблаб, халқ ҳам турли соҳаларда ва муқовиматнинг турли шакллари билан АҚШга қарши кураш олиб бориши керак деб айтди.

Кеча Ливан Ҳизбулллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ,  Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси йиллиги ҳамда шаҳидлар Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Алмуҳандис шаҳодатининг 40 -чи  кунини улуғлаш  муносабатида билдирган сўзларида,  АҚШ режими ўтган ҳафталарда Қосим Сулаймоний ва Алмуҳандисни террор этиши ва "Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини ўтказиши билан иккита буюк жиноятни содир этди деб изоҳлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  "Аср муомаласи" лойиҳасига қарши курашнинг ягона йўлини фаластинликларнинг бирлиги ва бирдамлиги эканлигини таъкидлаб, АҚШ режими буюк шайтон, терроризм ҳомийси ва дунё зўравон қудратларининг асосий намунасидир ва АҚШ маҳсулотлари бойкот этиши лозим деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  шунингдек  АҚШ давлати " Аср муомаласи" лойиҳаси билан ишғол этилган Фаластин сарзаминларида урушни бошлаб юборди ва муқовимат кчлари, Фаластин халқи  ва барча мусулмонлар  турли абзаллар билан ушбу лойиҳа қаршисида тура олишлари лозим деб аниқлик киритди.

Насруллоҳ ўз сўзларида  Эрон ислом Инқилобининнг ютуқларига ишора қилар экан, Эрон Инқилоби барча санкциялар ва муаммоларга қарамай, халқни душманлар қаршисида тура олишига таяниб илгаригидек мустаҳкам бир тўғондек қолган ва тараққиёт йўлини давом эттирмоқда деб эълон этди.   

Ёрлиқ