Эрдуған Суриянинг Идлиб вилоятида ҳарбий иштирокини давом эттириш билан таҳдид қилмоқда
(last modified Sat, 22 Feb 2020 09:41:10 GMT )
феврал 22, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Суриянинг Идлиб вилоятида  ҳарбий иштирокини давом эттириш билан таҳдид қилмоқда

Туркия президенти таҳдид оҳангидаги изҳоротида, Анқара давлати Суриянинг Идлиб вилоятида ҳарбий кучлари иштирокини давом эттиради деб таъкидлади.

Алолам телеканалининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған, Туркия ҳарбий кучлари  Суриянинг Идлиб вилоятидан орқага қайтмайди ва бу хусусда Россия президенти Владимир Путин билан  музокара қилишини маълум этди.

Шу ҳолда жума куни Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ҳам ўз изҳоротида  мамлакатда сайловларни ўтказилганидан кейин, Суриядан турк ҳарбий кучларини чиқариш имкони пайдо бўлишини эҳтимоли бор деб иддао қилди.

Бу изҳорот билан бир вақтда, Туркия армияси яна бир бор  Суриянинг Идлиб вилоятига кўпроқ ҳарбий техника тажҳизотлар юборган.

Сурия армияси икик ойдан бери Иблиб вилоятини террорчилардан тозалашга бошлаган ва ҳозиргача кўп мувафаққияларни қўлга киритган, аммо  бу амалиётга зид бўлган Туркия  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Суриянинг айрим ҳудудларини ишғол этган.

Россия эса Туркиянинг ушбу ҳатти- ҳаракатига қаттиқ аксиламал кўрсатиб,  Туркия армиясини Сурия давлат армияси позициясига қари ҳужумларини Сочи келишувига зид эканлигини таъкидламоқда.