БМТ ишғол этилган Фаластин сарзаминларида шаҳарчалар қуриш лойиҳасини қоралади
(last modified Thu, 27 Feb 2020 11:20:48 GMT )
феврал 27, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • БМТ ишғол этилган Фаластин сарзаминларида шаҳарчалар қуриш лойиҳасини қоралади

Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ ишларидаги БМТнинг махсус вакили, фаластинликлар ерларида шаҳарчалар қуриш учун сионистик режим қарорини қоралаб, уни хавотирланарли лойиҳа деб баҳолади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ғарбий Осиё ишалридаги БМТнинг махсус вакили Николай Милоднов бугунги суҳбатида  Иордания дарёси ва Қуддус шарқида сионистлар учун минглаб бинолар қуриш мақсадидаги Тел-авив режими лойиҳасидан хавотирланиш билдириб, сионистик режимнинг ушбу ҳатти- ҳаракатини кескин қоралади.

Милоднов тарқатган баёниясида, сионстик режимнинг  ишғол этилган Қуддус шарқида бинолар қуришни давом эттириш шунингдек  Иордания дарёсининг ҳарбий қирғоқларида 2500 биноларни қуриш  лойиҳаларни  жуда хавотирланарли деб эълон этди.

Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ ишларидаги БМТнинг махсус вакили,  сионистик режим шаҳарчалар қуришни Халқаро қонунларга зид эканлигини таъкидлаб, сионистик режим илгаригидек тинчлик учун жиддий монеадир деб қўшимча қилди.

Сионистик режим манбалари, бундан олдин, бу режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  Қуддус шаҳри шарқида 3 минг 500 манзиллар қуриш қарорига келганини эълон этганди.