Арабистонда ўлим жазоларни ошиши инсон ҳуқуқлари ташкилотларини хавотирга солмоқда
Британиядаги инкон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири, ўтган 5 йил ичида Арабистонда инсонларга нисбатан қатл ҳукмини ошиб бораётганидан хавотир билдирди.
Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Британиядаги Рибриф инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Саудия Арабистонида ўлим жазо ҳукмларини ошишидан хавотирланиш билдириб, 2009-2014 йиллар ичида Арабистонда 432 нафар ўлим жазосига ҳукм этилиб қатл қилинган деб эълон этди.
Рибриф шунингдек 2015-2020 йиллар давомида ҳам бу кўрсаткич икки баравар кўпайган ва Арабистонда 800 нафарга нисбатан ўлим жазоси ҳукми чиқарилган деб қўшимча қилди.
Хабар давомида келтирилишча 2019 -чи йилда Саудия Арабистони режими 2019 -чи йилда 186 нафарни ўлим жазлсига ҳукм қилган ва улардан 37 нафари умумий ва сиёсий мақсадлар билан қатл этилган.
Мазкур хабарга асосан, умумий ва гуруҳ тарзда ўлдирилган шахслардан икки нафари 16-17 ёшда бўлган. Улар кўча -намойишларда қатнашгани сабаб террорчиликда айбланганди.
Рибриф -инсон ҳуқуқлари ташкилоти шуннгдек, ўтган йилда Арабистондаги 58 нафар хорижий фуқаролар шиа мазҳабини таблиғ этиш айблови билан қатл этилган.
Ол сауд режими ўтган йили аксарияти Қатиф, Эҳсо ва Мадина шаҳридан бўлган фуқароларидан 37 нафарига нисбатан ўлим жазосига маҳкум этган.