Баҳрайн халқининг норозилик намойишлари давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i5173-Баҳрайн_халқининг_норозилик_намойишлари_давом_этмоқда
Баҳрайн халқи бу маротаба бу мамлакатнинг шиа мазҳабидаги мусулмонлар раҳбари Шайх Исо Қосим манзили олдида тўпланишди.
(last modified 2018-08-22T13:17:47+00:00 )
сентябр 22, 2016 16:11 Asia/Tashkent
  • Баҳрайнликлар Ол Халифа режимига қарши
    Баҳрайнликлар Ол Халифа режимига қарши

Баҳрайн халқи бу маротаба бу мамлакатнинг шиа мазҳабидаги мусулмонлар раҳбари Шайх Исо Қосим манзили олдида тўпланишди.

Савт Алманама ахборот сайти хабарига кўра,  Ол Халифа режими томонидан Шайх Исо Қосимни бу мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилганидан кейин, кеча баҳрайнликлар Ол Халифа режимининг  ёвузликка асосланган хатти ҳаракатларига қарши эътирозларида  Манаманинг Аддароз минтақасида жойлашган Шайх Исо Қосим манзили олдида митинг ўтказдилар.

Баҳрайн халқи шунингдек  Шайх Исо Қосим манзили олдида жамоат намозини барпо этдилар.

Баҳрайнликлар Ол Халифа режимига қарши шиорларини эълон этиб, Шайх Исо Қосимнинг суд муҳокамасини тўхтатилишини талаб этдилар.

Бу эса шу ҳолдадирки, Баҳрайнинг айрим минтақаларида  Ол Халифа режимига қарши норозилик намойишлар давом этмоқда.