Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати ҳам сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини қоралади
Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар ҳам сионистик режим томонидан сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қурилишини кескин қоралаб, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқларини ишғол этилган сарзаминларга қўшилиши жараёнини тўхтатишни талаб қилишди.
Ҳарбий пактга қўшилмсалик ҳаракати шунингдек сионистик режим лойиҳаларини амалга оширилиши минтақада узоқ муддатли ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқариши тўғрисида огоҳлантирди.
Мазкур баёнотда келтирилишича, Исроил режимининг бундай ҳатти- ҳаракати, фаластинликлар тақдирини белгиллаш, уларнинг мустақиллиги, Фаластинни мустақил ўлкасини таъсис этилиши ҳамда 1967 -чи йилдаги чегаралари хавфсизликига кафолат беришга салбий таъсирини ўтказади.
Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати ўз баёнотида сионистик режимнинг тажовузкор ҳатти ҳаракатларини Халқаро қонунлар ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларини бузишдан ўза нарса эмаслигини таъкидлади.
Баёнотда шунингдек Халқаро ҳамжамиятни сионистик режимнинг ноқонуний ҳатти- ҳаракати ҳамда уни Халқаро қонунлар ва БМТ резолюцияларини кўрмаганга олишини олдини олишга чақирилган.