май 19, 2020 13:16 Asia/Tashkent
  • Фаластин исломий жиҳоди: Эроннинг қўллаб -қуватлашиши муқовамат гуруҳи учун яхши келажакни таъминлайди

Кеча Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Эрон ислом жумҳуриятининг қўллаб - қувватлашиши билан минтақада муқовимат жабҳасининг яхши келажаги шакллантирилади деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби Зиёд Нахола Ливаннинг Ал-Маёдин телеканалига берган интервьюсида,  Теҳрон давлатини ҳардоим барча заминларда муқовимат ҳаракатини ҳимоя қилаётганини таъкидлаб,  бугунги кунда қаршилик ва муқовимат кучлари бошқа ҳар бир замонга қараганда янада кучлироқ бўлган деб қўшимча қилди.

Нахола ўз сўзларида эндиликда Фаластиндан Ливан ва Эронгача  изчил азм- ирода ва муқовимат қудрати мавжуд дея изоҳлади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати Бош котиби,  шунингдек минтақадаги муқовимат гуруҳларини Исломиий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари буюк қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг етказган кўмаклари ва ҳимоятларига тўхталиб,  шаҳид генерал Сулаймоний  муқовимат кучларини қўллаб-қувватлашда Эрон вакили эди ва шаҳид бўлганидан кейин ҳам  муқовимат кучларини ҳимоя қилиш жараёни давом этмоқда деб аниқлик киритди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракат Бош котиби  шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қуддус куни сифатида номланганига ишора этиб, Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини  Қуддус Халқаро куни сифатида номлагани билан Фаластин масласини Халқаро ва исломий муҳим бир мавзу эканлигини эълон этдилар деб баён этди. 

Ёрлиқ