май 21, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Ҳизбуллоҳ мазлум фаластинликларни қўллаб қувватлашда содиқдир

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Халқаро Қуддус кунига бағишланган сўзларида, бу ҳаракатни мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилишга берган ваъдасига содиқ эканлигини маълум этди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида  бизлар "Қуддус шаҳидлар йўлидир" шиори остида ушбу буюк санани улуғлаймиз ва бизларга зарба бериш ва орамизда фитна  низо солишга қаратилган барча фитна ва ёвузликларини қавмий, диний ва сиёсий меъёрлар асосида қаттиқ мағлуб бўлганини эълон этамиз деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби шунингдек  шу йилги Қуддус кунини Ливанни озод этиш йиллиги яъне сионистлар қаршисида ва ҳужумидан бу мамлакатни озод қилишнинг  20 чи йиллиги байрамига тўғри келаётани билан бизлар  Фаластин мазлум халқини қўллаб қувватлаш бўлган ўз вазифа ва масъулиятимизга амал қилишимизни маълум этамизде аниқлик киритди.

Ҳасан Насруллоҳ  биз бу йўлда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари буюк қўмондони шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний  ва бу йўлда ўз жонини фидо қилганглар билан аҳд қилганмиз. Биз бу йўлдаги барча мужоҳидлар билан  мақсадларимизга эриша олиш учун барча саъй--ҳаракатларимизни ишга солиш, ҳамда бир кун Қуддус ва Масжидулақсода намоз ўқиш ниятида уларга иттифоқчи бўлишга ваъда берганмиз дея таъкидлади.

 

Ёрлиқ