Ироқ пойтахтида террористик портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i5344-Ироқ_пойтахтида_террористик_портлаш_юз_берди
Бағдод ғарбида юз берган теракт натижасида бир гуруҳ тинч аҳоли жабрландилар.
(last modified 2018-08-22T17:47:49+00:00 )
сентябр 25, 2016 18:26 Asia/Tashkent
  • Бағдод ғарбида юз берган теракт
    Бағдод ғарбида юз берган теракт

Бағдод ғарбида юз берган теракт натижасида бир гуруҳ тинч аҳоли жабрландилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Бағдод шаҳри хавфсизлик амалиётлар қўмондонлиги якшанба куни бу шаҳар ғарбидаги Аласкон минтақасида юз берган террорчилик ҳужум натижасида  7 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 18 нафар ҳам жароҳат олишди деб эълон қилди.

Кеча ҳам Бағдод шимолидаги Тожий минтақасида руй берган портлашда  икки нафар ироқлик ўлдирилиб, 9 нафар жароҳатланганди.

Ироқдан бошқа хабар шуки бугун эрта тонгда  Аланбор вилояти ғарбида ироқлик ҳарбий кучлар ўртасида бомба қўйилган автомашинани портлаганида  улардан 15 нафари ҳалок бўлиб бир гуруҳи жароҳатландилар.