Арабистонда корнавирус билан чалинганларнинг сони 253 минг нафарга етди
(last modified Tue, 21 Jul 2020 06:24:37 GMT )
июл 21, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Арабистонда корнавирус билан чалинганларнинг сони 253 минг нафарга етди

Саъудия Арабистонида коронавирус билан касалланганларнинг сони ошишда давом этмоқда.

Тасним ахборотагентлиги тарқатган хабарга кўра, Арабистон соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни ўтган 24 соатда коронавирус билан касалланганлар 2 минг 429 янги ҳолати қайд этилгани билан Арабистонда ушбу вирусни юқтирганларнинг сони 253 минг 349 нафарга етди,-деб эълон қилди. 

Арабистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус қурбонларининг сонини 2 минг 523 нафарга етгани ва бу кўрсатгич якшанба куни билан қиёслаганда 37 фоизга ошган,-деб эълон қилди. 

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган статистика шуни кўрсатадики, кўплаб мутахассислар ушбу мамлакатда коронавирусга чалинганлар ва ўлим ҳолатлари расмий статистикадан анча юқоридир. 

Ёрлиқ