Эроннинг Хитойдаги элчиси: АҚШ сиёсатининг жирканч башараси фош этилди
Эроннинг Хитойдаги элчиси: АҚШ Хюстондаги бош консулхонани ёпиш орқали халқаро ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда дунёга ўзининг гегемонлик кайфиятини яна бир бор намойиш этди ва сиёсатининг жирканч башараси фош этилди.
Эроннинг Пекиндаги элчиси Муҳаммад Кишоварззода кеча хитой тилида қолдирган твиттида АҚШнинг Хюстондаги Хитой консуллигини ёпиш ҳақидаги ҳаракатига ишора қилиб, ёзди: "Ӯзини дунёнинг қутқарувчиси деб даъво қилаётган мамлакат аслида дунёда тартибсизликларни келтириб чиқармоқда".
Кишоварззода қўшимча қилди: "Америка Қўшма Штатлари баржом ядровий шартномасидан бир томонлама тартибда чиқди ва Эронга қарши максимал босим сиёсатини қўллади, асоссиз айбловлар билан Ироққа бостириб кирди, Афғонистонда урушни авж олдирди ва Хитойга савдо урушини бошлаб, унга тазйиқ ўтказди.
Ақшнинг Хитойга босимни кучайтиришга қаратилган ҳаракатларини давом эттирган Вашингтон кеча Пекиндан Техас штатининг Хюстон шаҳридаги консуллигини 72 соат ичида ёпишини талаб қилди.