Масжидулақсода ўн минглаб мусулмонлар ҳайит номозларини ўқидилар
(last modified Fri, 31 Jul 2020 13:05:18 GMT )
июл 31, 2020 18:05 Asia/Tashkent
  • Масжидулақсода ўн минглаб мусулмонлар ҳайит номозларини ўқидилар

Сионистик режимнинг душманона ҳаракатларига қарамай, ўн минглаб фаластинликлар Қурбон ҳайити номозини Ал-Ақсо масжидида ўқидилар.

Ал-Қудс-ал-арабий сайтининг хабар қилишича, Қудс исломий авқоф жамғармаси Масжидулақсода ҳайит намозида қатнашганлар сони 27 мингдан ошганини маълум этган.

Ҳисоботга кўра Ҳайит номози шу ҳолда адо этилдики ибодат қилувчилар барча гигиена ва соғлиқни сақлшаш қоидаларига риоя қилишди.

Исроил ҳарбийлари эса кутилмаганда Ал-Ақсо масжидига кириб Қурбон ҳайити муносабатидаги  Исломиий ҳаракат ўрнатган банерларни йиғиб ташлашди.

Қуддус ва Фаластин муфтийси шайх Муҳаммад Ҳусейн  бугунги Қурбон ҳайити хутбаларида  Ал-ақсо масжиди мусулмонлар учун эканлиги  ва бирон бир тажовузкор ва ё золим ушбу маконга эга бўлмаганини таъкидлади.

Шу билан бирга Ҳамаснинг юқори мартабали аъзоси Халил Алҳия  Қурбон ҳайитида Ғазо секторидаги  масжидда қилган маърузаларида фаластинликлар  Ал-Ақсо масжиди ва Ал-Қудс йўлида ўлишга тайёр эканлигини таъкидладилар.