Европа давлатлари сионистик режимнинг ноқонуний шаҳарчалар қуришига қарши чиқишди
Исроил режими расмийларига йўллаган мактубида Европанинг 15 мамлакатининг элчилари бу режим томонидан ноқонуний турар жойлар ва шаҳарчалар қурилишига эътироз билдиришди.
Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, Европа элчилари сионистик режим расмийларига йўллаган мактубида Иордания дарёсининг ғарбий соҳилларида шаҳарчалар қуришини қаттиқ қоралашди.
Бу мактуб Франция, Дания, Германия, Британия, Испания, Белгия, Голландия, Норвегия, Польша, Португалия ва Швеция элчилари томонидан имзоланган.
Сионистик режими ҳардоим Халқаро ҳамжамият талаблари ва истак- хоҳишларига эътиборсизлик кўрсатиб, ноқонуний шаҳарчалар қуришига давом беради ва бу заминда ҳардоим АҚШ томонидан қўллаб қувватланмоқда.
Ушбу шаҳарчаларнинг барчаси Халқаро қонунлар асосида бутунлай ноқонунийдир.
2016 чи йилнинг 23 декбарида чиқарган резолюциясида, БМТ Хавфсизлик кенгаши сионистик режимни зудлик билан ишғол этилган Фаластин сарзаминларида ноқоунний шаҳарчалар қуришини тўхтатишга чақирганди.
Сионистик режим сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қуриши билан фаластинлик минтақалар географиясини ўзгартириш ва ўз ҳукмронлигини кучайтириш пайидадир.