Байрутда Эроннинг дала шифохонаси очилди
Ливан пойтахти Байрут портидаги даҳшатли портлаши натижасида жабрланганарга ёрдам кўрсатиш учун бу минатқада Эрон дала касалхонаси очилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сешанба куни Байрут портидаги аммоний нитрат омборида кучли порташ содир бўлди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига биноан бу портлаш оқибатида 158 нафар ҳалок бўлиб 6 минг нафар ҳам жароҳат олди.
Кеча Ливандаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Муҳаммаджавод Фирўзниё Байрутда дала шифохонасини очилиши маросимида, Теҳрон давлати Ливанга ёрдам беришга ва яқинда юз берган портлашдан кейин Байрутни қайта тиклашда фоал иштирок этишга тайёр дея айтди.
Шу ҳолда Ливанга сафарбар этилган Эроннинг Қизил ярим ой ташкилотининг даволаш ва реабилитация бўйича муовини Фарид Муродиён Байрутдаги Эронниннг дала тезкор жойлашув касалхонаси (RDH) шошилинч тиббий ёрдам, шошилинч операция, реанимация, стационар ва унга тегишли дориларни ўз ичига олади деб изоҳлади.
Муродиён ўз сўзларида ушбу дала шифохона мослашувчан бўлиб яқинда содир бўлган портлашдан зарар кўрганлар учун жарроҳлик, клиник ва тиббий хизмат қилиш қобилиятига эга деб қўшимча қилди.
Байрат портлашидан кейин Эрон биринчи бўлиб , амлиёт шифокорлари, ортопед, неврологлар, ҳамширалар, жарроҳлик хоналари мутахассилари ҳамда дала мутахассисларидан иборат 37 кишилик тиббий гуруҳини Ливанга юборган.