Саудия коалицияси Яман портларига 2 миллиард доллардан ортиқ зарар етказди
(last modified Tue, 18 Aug 2020 08:49:47 GMT )
август 18, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  • Саудия коалицияси Яман портларига  2 миллиард  доллардан ортиқ зарар етказди

Яманинг Қизил денгиз порлари ташкилоти Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни Яманга қарши уруш ва тажовузларни бошланганидан бери бу мамлакат портларига 2 миллиард доллардан кўпоқ зарар етказганини маълум этди.

Ад-масира телеканалининг хабар қилишича, кеча Яманнинг Қизил денгиз портлари ташкилоти  тартарахажарида 2015 йил март ойида Яманга қарши Ол Сауд режими коалцияси ҳужумлари ва урушини бошланганидан бери  ташкилот портларига тўғридан тўғри ва билвосита 2 миллиард 160 миллион 316 минг доллардан кўпроқ зарар етказган деб эълонтқилди.  

Мазкур хабарга асосан, портларни қамал қилиниши ва нишонга олиниши Халқаро қонунлар ва конвенсияларга мутлақо зиддир.

Яман Қизил денгиз портлари ташкилоти шунингдек Саудия коалициясининг нефт ишлаб чиқарадиган кемаларни тортиб олишда давом этаётан жиноятлари Ямандаги барча хизмат кўрсатиш соҳалари учун ҳалоктли оқибатларга сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

Яманга кириш учун БМТнинг рухсатига эга ёқилғи маҳсулотлари ташийдиган бир нечта кемалар Ол Сауд коалицияси томонидан қўлга олинган ва Ал-Ҳудайда портига киришга рухсат берилмаган.

Саудия Арабистони режими АҚШ, БАА ва бир қатор бошқа айрим давлатлар кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужум уюшириб бу мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаво қамалини бошлади.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Ямандаги урушнинг бошланиши бугунги кунгача 16000 дан ортиқ яманликларнинг ўлими, ўн минглаб одамлар жароҳатланган ва миллионлаб яманликларни қочқинликка юз тутишига сабаб бўлган.

 

Ёрлиқ