Туркия армияси ўз танкларини Юнонистон чегарасига юборди
(last modified Sun, 06 Sep 2020 06:49:06 GMT )
сентябр 06, 2020 11:49 Asia/Tashkent
  • Туркия армияси ўз танкларини Юнонистон чегарасига юборди

Юнонистон билан зиддиятларни кучайгани ортидан Туркия армияси танкларни бу мамлакат билан ғарбий чегарасига жўнатди.

Туркиянинг " Жумҳурият" газетасининг кечанги хабарига кўра,  Туркия қуролли кучлари мамлакат жанубидаги Хатай вилоятининг Рейханли ва Комлу туманлари -Сурия билан чегаралари яқинидан танклардан иборат иккита ҳарбий конвойни ҳаракатга келтирганини ёзди.

Хабарга кўра, ушу ҳарбий конвойлар Туркиянинг Европалик қисматлари ва Юнонистон билан чегараларига жўнатилган.

40 танкдан иборат ушбу ҳарбий конвойлар Ҳатойдаги Искендерун портидан вагонлар орқали Эдирна минтақасига бориши режалаштирилган.

Сўнгги ҳафталарда шарқий Ўрта ер денгизида нефт ва газ ресурслари билан боғлиқ бўлган Туркия ва Греция ўртасидаги зиддиятлар ҳамда Ўрта ер денгизи шарқидаги Туркия томонидан олиб борилаётган газни қидириш ишлари икки мамалакатни ҳарбий можаролар ёққасига олиб келган.

Ёрлиқ