Офер қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбусларга нисбатан репрессив ҳаракатлар ва зўравонликлар давом этмоқда
Сионистик режим жинояткорлари Рамаллаҳ яқинидаги Офер қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбусларга ҳужум қилиб уларни калтаклашди.
Ливаннинг Ал-аҳд ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча сионистик режим ҳарбийлари кетмакет уччинчи кун сионист ҳарбийлар Офер қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбусларни калтаклашди ва уларни қийноққа солишга уриндилар.
Офер қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбуслар уч кундан бери юрак хуружи ва қамоқхона ходимларининг эътиборсизлиги туфайли шаҳид бўлган Довуд Хатибнинг ўлими сабаб норозилик ва эътирозларни бошлаган.
Фаластин ҳарбий асирлари кенгашининг шанба кунги баёнотида қамоқхоналар об-ҳавосини ўта иссиқ бўлгани ҳамда намлик туфайли маҳбуслар жуда ёмон аҳволда эканлигини эълон қилди.
30 июнь куни эълон этилган сўнгги маълумотларига кўра, Исроил режими қамоқхоналарида 4 минг 700 фаластинлик сақланмоқда ва улардан 41 нафарини аёллар ва 160 нафарини 18 ёшга кирмаган болалар ташкил этади.
365 нафар фаластинликлар эса суд қилинмаган ҳолда узоқ вақт ҳибсга олинган.