сентябр 11, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания: Тель-Авив билан муносабатларни нормаллаштиришни маҳкум этмаслик бу Исроил режими манфаатига хизмат қилишдир

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идорасининг раиси Араб Лигаси томонидан сионистик режим билан БАА-нинг келишувини маҳкум этиш тўғрисида Фаластин таклиф этган лойиҳани мувафаққиятсизликка юзмаюз этиш ишғолгар режим манфаатидадир,-деб айтди.

Ан-Нашра ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идорасининг раиси Исмоил Ҳания пайшанба куни баён этган ўз изҳоротида, Тель-Авив билан муносабатларни нормаллаштиришни маҳкум этмаслик учун Араб Лигасининг сайъ-ҳаракатини маҳкум этди ва унинг оқибатлари ҳақида гоҳлантириш берди. 

Ҳания сионистлар билан муносабатларни нормаллаштиришни мусулмон уммати ва уларнинг ҳуқуқларига ошкора ҳужум қилиш деб билди ва Фаластин масаласи бир умматнинг масаласи эмас ва Қудс араб ва исломий умматни бирлаштирувчи масала саналади,-деб таъкидлади. 

Араб Лигаси чоршанба куни ушбу лигага аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида, сионистик режим билан БАА муносабатларини нормаллаштириш келишувини маҳкум этишда Фаластин таклиф этган лойиҳани рад этди. 

Сионистик режим ва Бирлашган Араб Амирликлари 13 август куни дипломатик муносабатларни нормаллаштириш учун келишувга келгани ҳақида хабар берди. Бу келишув ислом дунёсида кенг танқид билан юзмаюз бўлди. 

Ёрлиқ