Минглаб фаластинликлар БАА ва Баҳрайннинг сионистлар билан муросасига қарши намойиш ўтказишди
(last modified Sat, 19 Sep 2020 07:08:00 GMT )
сентябр 19, 2020 12:08 Asia/Tashkent
  • Минглаб фаластинликлар БАА ва Баҳрайннинг сионистлар билан муросасига қарши намойиш ўтказишди

Кеча жума намозидан сўнг, минглаб фаластинликлар Ал-Ақса масжиди ва Ғарбий соҳилнинг бошқа қисмларида кенг- қамровли намойиш ўтказиб, БАА ва Баҳрайн режимларини сионистик режим билан муносабтларини номаллаштиришига чиқишди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, намойиш пайтида Фаластин халқи БАА ва Баҳрайн режимларини сионистик режим билан келишув битим имзолаганини кескин қоралашди.

Босқинчи сионистик режим ҳарбийлри  ҳам фаластинлик намойишчиларга ҳужум қилди ва ўнлаб нафарини жароҳатлатиришди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Фаластин халқи орзу -умидларигга қарши равишда БАА ва Баҳрайн ТИВлари АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш бўйича битимни имзоладилар.

БАА ва Баҳрайнинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга уриниши ислом дунёсида кенг танқид қилинмоқда.