Сионистик режим Эрон ракета қудратини тан олди
Исроил ракета саноатининг "отаси" ўз баёнотида Эроннинг ракета саноатини кучайиб бораётганини тан олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исроил ракета саноатиниг "ота"си лақабли Узи Робин Эроннинг ҳарбий қудратини тан олиб, Эроннинг космик дастурининг ривожланиши сионистлар режимини ташвишга солаётганини таъкидлади.
У ўз сўзларида фуқаролик ва ҳарбий космик дастурларни ишлаб чиқаришда Эроннинг жадал тараққиёти ҳақиқатан ҳам ташвиш ўйғотмоқда. 2020 йил Эроннинг космик лойиҳалари учун ғайриоддий бўлди деб қўшимча қилди.
Uzi Robin, шунингдек, Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг тадқиқот марказларини қуриш ва ривожлантиришдаги мувафаққиятларига тўхталиб, Ислом Инқилоб соқчилар корпуси космик кучлари кўп мувафаққиятларга эришишган деб изоҳлади.
Сионистик режимнинг ТИВ-и ҳам бундан олдин ракета соҳаларида Эронинг кўринарли тарақиётидан хавотир билдириб, Исроил Эрон томонидан сунъий йўлдошни учирилишини Халқаро миқёсида қораланишни истайди деб қўшимча қилди.
Эроннинг ракета ва сунъий йўлдош соҳасидаги ривожланишнинг авжи 22 апрел куни "Қосид" ракета ташувчи орқали орбитага чиқарилган "Нур" сунъий йўлдоши эди. Бу сунъий йўлдош ердан 425 километр узоқликда орбитага чиқарилди.