сентябр 25, 2020 17:54 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ҳаво кучлари қўмондони БААга  F-35 қирувчи самолётларини сотилишига қарши чиқди

Исроил -сиоинстик режими ҳарбий -ҳаво кучлари қўмондони БААга F-35 қирувчи самолётларининг сотилиши минтақадаги " стратегик мувозанатни" бузилишига сабаб бўлади деб айтди.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, сиоинстик режими ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони  Amikam Norkin  яна бир бор F-35 /ЭФ-35/ қирувчи самолётларининг Бирлашган араб амирликларига сотилишидан хавотир билдирди.

Норкин шунингдек, бундай ҳатти-ҳаракатлар минтақа учун узоқ муддат давомида даҳшатли оқибатларга олиб келади  деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин халқининг орзу-умидларига зид равишда БАА ва Баҳрайн режимлари 15 сентябрь куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Бу шармандали битимни имзолашганидан кейин БАА АҚШнинг F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишни талаб қилди 

БАА ташқи ишлар вазири Анвар Қарқошнинг сўзларига кўра,  Исроил режими билан муносбатларни нормаллаштириш бўйича келишув АҚШнинг ЭФ-35 русумли қирувчи самолётларини БААга сотишдаги ҳар қандай тўсиқларни батартараф этиши керак.

 

Ёрлиқ