Ал-Ақсо интифадасини бошланишидан бери 120 минг нафар фаластинлик қўлга олинган
Фаластиннинг ҳарбий асирлари ва озодлик учун махсус қўмитасининг тергов бўлими бошлиғи, Ал-Ақса интифадасини бошланганидан бери /2000 йил 28 сентябрь/ 120 минг фаластинлик шу жумладан 18 минг болалар сионистлар томонидан ҳибсга олинганини эълон қилди.
Сафо ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун фаластинлик маҳбуслар ва озодлик уун махсус қўмитанинг тадқиқот бўлими раиси Абдунносир Фарвона 2000 йилдан бери ҳибсга олинганлар орасида 18 минг нафар болалар, Фаластин қонунчилик кенгашининг ўнлаб аъзолари, собиқ вазирлар ва юзлаб журналистлар, академиклар ва сиёсий арбоблар бор деб айтди.
Фарвонанинг айтишича, 2000 йилдан бери 102 фаластинлик шаҳид бўлиб, 2 минг фаластинлик аёл ҳибсга олинган.
Фаластинлик маҳбуслар ва озолик учун махсус қўмитанинг тадқиқот бўлими раиси ўз сўзларида, Ал-Ақсо интифадасидан бери сионистик режим 2 минг нафарни ҳибсга олиш ҳукмини чиқарган ва 290 нафар фаластинликлар Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқлар ва Қуддусдан Ғазо бўлгасига бадарға қилинган деб изоҳлади.
Фаластин расмийси шунингдек, ҳозирда Исроил режими қамоқхоналарида фаластинлик маҳбуслар сони 4 минг 500 кишини шу жумладан 40 аёл, 140 боллар ва 340 нафар вақтинчалик ҳибсга олганларни ташкил қилиши қўшиб қўйди.