ноябр 20, 2020 14:58 Asia/Tashkent
  • Ал-Ақсо интифазаси бошланганидан бери 3000 дан ортиқ фаластинлик болалар шаҳодатга етказилди

Ал-Ақсо интифазаси бошланганидан бери 3000 дан ортиқ фаластинлик болалар шаҳодатга етказилди ва ўн минглаб одамлар яраланди, дея хабар беради Фаластин Ахборот вазирлиги.

 Форс ахборот  агентлигининг   хабар беришича, Фаластин Ахборот вазирлиги 2017 йил декабридан, яъни АҚШ президенти Доналд Трамп босиб олинган Қуддусни сионистик режимнинг пойтахти деб эълон қилганидан бери 123 бола босқинчилар томонидан ўққа тутилган ва ўн мингдан зиёд одам жароҳатланганини  таъкидлаган.
Фаластин Ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, сионист жангарилар 2017 йил декабридан бери 17 мингдан ортиқ  болани ҳибсга олган.
Фаластиннинг ҳарбий асирлари масалаларини ӯрганувчи  Ал-Ассир клуби ҳам пайшанба куни 2020 йил бошидан ўтган ойнинг охиригача (октябр) 400 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳибсга олинганлигини эълон қилди.
2015 йилда сионистик режим асирга олинган болаларга нисбатан қаттиқ ҳукмларни чиқарадиган қонун қабул қилди, бу баъзи ҳолларда умрбод қамоқ жазосига олиб келади.
Ал-Ассир клуби маълумотларига кўра, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг умумий сони 4500 кишини ташкил этади, шу жумладан 40 аёл, 170 бола ва 370 айби эълон қилинмаган шахс қамоққа олинган.

Ёрлиқ