ноябр 26, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Моҳир Ал-Ахрас сионистик режим қамоқхонасидан озод этилди
    Моҳир Ал-Ахрас сионистик режим қамоқхонасидан озод этилди

Узоқ муддат давомида очлик эълон қилиши билан сионистик режимга қарши кураш олиб борган, фаластинлик Моҳир Ал-Ахрас қамоқхонадан озод этилди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Моҳир Ал-Ахрас қамоқдан чиққанидан кейин, бугун Иордания дарёсининг ғарбий соҳилига етиб келди ва уни Ноблус шаҳридаги касалхонага ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Ал-Ахрас Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Жинин шаҳридан бўлиб, 27 чи июль куни сионистик режим томонидан айбловсиз ҳибсга олинган.

фаластинлик маҳбус Моҳир Ал-Ахрас 103 кунлик муддатсиз очлик эълон қилганидан сўнг, ниҳоят сионистик режим қамоқхоналари ташкилоти унинг ирода ва руҳиясига таслим бўлишди.

У  ўзи ва бошқа  кўплаб фаластинликларни ҳибсга олинишига норозилик сифатида 100 дан ортиқ  кундан бери  очлик эълон қилди. Айни пайтдап 4 минг 800 нафар фаластинликлар сионисти крежтм қамоқхоналарида сақланмоқда.

Бошқа хабарга кўра, Исроил режими кучлари кеча ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Аз-заъим назорат -ўтказиш пункти яқинида фаластинилкларга қарши жиноятларни давом эттириб яна бир фаластнинликни шаҳид қилишди.

Ёрлиқ