Фаластинлик маҳбуслар томонидан Исроил ҳарбий судлари бойкот қилинмоқда
(last modified Thu, 19 May 2022 08:35:43 GMT )
май 19, 2022 13:35 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик маҳбуслар томонидан Исроил ҳарбий судлари бойкот қилинмоқда
    Фаластинлик маҳбуслар томонидан Исроил ҳарбий судлари бойкот қилинмоқда

Исроил режими қамоқхоналарида 38-кун вақтинчалик ушлаб турилган маҳбуслар вақтинчалик ҳибса олинанига норозилик сифатида сионистик режим судларини бойкот қилди.

Араб 48 сайтининг хабар қилишича,  айбловсиз Исроил режими қамоқхоналарида вақтинчалик сақланаётган   500 га яқин фаластинлик маҳбус " бизнинг қароримиз- эркинлик" шиори остида 138 кундирки Исроил судларини бойкот қилишда давом этмоқда.

Маъмурий қамоқ айбловсиз , муҳокамасиз ва ё  далиллар билан танишиш учун унинг адвокатга мурожаат қилмасдан ушлаб туришдир. Бу масала халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидаларни очиқдан- очиқ бузишдир. Шунингдек учун Исроил режими бу сиёсатни амалга оширувчи дунёдаги ягона режимдир.

500 га яқин фаластинлик маҳбуслар жорий йил бошида буён ҳеч қандай айбловсиз ва судсиз ва фақат сионистик режим маъмурияти қамоққа олиш қонуни доирасида ҳибсга олинганига норозилик сифатида ҳарбий суд мажлисларида қатнашишдан бош тортдилар.

 Эслатиб ўтамиз сионистик режим қамоқхоналарида 543 нафар маҳкум умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинан ва касал маҳкумлар сони 700 нафарни ташкил этади ва улардан  300 нафари хавфли ва сурункали касалликларга чалинган.