БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги инқирозларни авж олишига муносабат билдирди
(last modified Mon, 14 Dec 2020 11:35:41 GMT )
декабр 14, 2020 16:35 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги инқирозларни авж олишига муносабат билдирди
    БМТ Хавфсизлик кенгаши Ямандаги инқирозларни авж олишига муносабат билдирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яманда ҳарбий зиддиятлар ва озиқ-овқат хавфсизлигининг кучайиб бораётганидан хавотир билдирди.

Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича,  БМТ Хавфсизлик кенгаши  Ямандаги Ол Сауд режими содир этаётган жиноятларига ишора қилмаган ўз баёнтида  бу кенгаш аъзолари  Ямандаги ҳарбий зиддиятларни кескин қоралагани эълон этди.

БМТ Хавфсизлик кенгани аъзолари ўз баёноти давомида, Халқаро  ҳамжамиятнинг Яман мамлакатнинг суверенитети, бирлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мажбуриятларига амал қилишларини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши баёнотида   Яман халқидан 13,5 миллион нафарни очлик ва озиқ овқат етишмаслиги хавфига дучор бўлишганини маълум этди.

Бу рақам келаси йил яъне 2021 йил июнигача 16 миллион нафрага етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, мазкур баёнотда.

БМТ Хавфсизли кенгаши аъзолари ўз баёнтида  маблағ ва бюджет етишмаслиги туфайли Яманга гуманитар ёрдам етказиб бериш жараёнини тўхтатиши мумкинлиги ҳақда огоҳлантириб барча донор мамлакатларни ўз мажбуриятларини бажаришга чақирдилар.

Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир қатор режимлар кўмаги билан 2015 йил март ойидан Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлади ва бу мамлакатни ҳаво, ер ва қуруқликдан қўршовга олди.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманга қарши уруш бошланганидан бери 16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб одамлар яраланган ва миллионлаб яманликлар ҳам ўз уй-манзилларини тарк этган.

 

Ёрлиқ