АҚШ Яман ҳудудларига қарши авиазарбаларини давом эттирмоқда
Қуролланган гуруҳларга қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Яман ҳудудларига қарата АҚШ ҳарбий учқичларининг авиазарбалари давом этмоқда.
Жавон ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун АҚШ давлати бу мамлакат учувчисиз учқичлари Яман ҳудудларида Алқоида террорчилик гуруҳининг марказларини нишонга олишди деб иддао қилди.
Сентком номли Ўрта Шарқдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони, АҚШ ҳарбий учувчисиз учқичлари илк марта 20 сентябр куни Яманнинг Маъреб вилоятидаги минтақани нишонга олишганди ва бу ҳужумда Алқоида террорчилик гуруҳининг икки нафар аъзолари йўқ қилинганди деб эълон қилди.
АҚШ қўмондонлиги хабарига кўра, 22 сентябр амалга оширилган АҚШ ҳарбий учувчисиз учоқлари ҳужумида ҳам Алқоида террористларидан икки нафари ўлдирилганди.