декабр 28, 2020 12:32 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони мени ҳам террор этишни истайдилар
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони мени ҳам террор этишни истайдилар

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Ҳизбуллоҳ ҳаракати раҳбарлари ва қўмондонларини нишонга олиш, АҚШ, сионистик режимнинг биргаликдаги мақсади эканлигини таъкидлаб, сўнгги пайтларда унинг ўзини террор қилиш мумкинлиги тўғрисида турли манбалардан баёнотлар ва огоҳлантиришлар олаётганини айтди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ кеча Ал-Маёдин телеканали билан суҳбатда,  генерал Сулаймонийни терроридан олдин ҳам кейин ҳам  АҚШ ва  сионистик  режим уни ўзини  ҳам террор қилишни режалаштириб келаётгани ҳамда АҚШ президентлик сайловларидан олдин ҳаракталари янада аён бўлганига тўхталиб  Трамп сайловларга таъсир ўтказиш учун бундай жиноятларга эҳтиёж сезаётганини қўшимча қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ушбу суҳбатида  шаҳид генерал Сулаймонийи террор этишда нафақат АҚШ  балки сионистик режим ва Саудия Арабистони ҳам қатнашган. АҚШ шаҳид Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандисни террор этилиши билан муқовимат ва қаршилик ҳаракатини тўхтатишига ишонганди бироқ  ушбу ҳаракат фақат бир икки шахсият билан чекланиб оқлмайди деб  деб эълон этди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби  АҚШнинг амалдаги президенти яқин кунларда бундай жиноятлар содир этишини эҳтимолига тўхталиб, Трамп ман-манлик ва асоссиз кибр -ғурур каби ахмоқона характерга эга бўлган Трампнинг  турли ҳаракталар қилишини шубҳа йўқ, аммо бу баёнотлар ва ҳаракатларнинг барчаси АҚШ ва сионистик режимнинг муқовимат кучларига қарши  психологик урушлари доирасида билдирилмоқда деб аниқлик киритди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Фаластин масаласи ва араб давлатларининг унга нисбатан позицияларига ишора қилар экан, араб ҳукмдорларининг Фаластинга хиёнати ҳамда ушбу арабий исломий мамлакатга қарши сионистик режимнинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан сукут сақлаши тўғрисида миш-мишлар бор эди, аммо ҳақиқий саҳнада ҳеч нарса кўринмасди. Аммо энди фактлар аниқ ва араб ҳукмдорлари сионистик режим билан алоқаларни нормалаштиришни бошлашган. Араб ҳукмдорлари ҳатто  ўтган йиллар ичида сионистлар  билан  яширин алоқада бўлганликларини  тан олишмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ