АҚШ давлат котиби Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини паймол этилаётганини тан олди
АҚШ давлат котиби Садуия Арабистонида инсон ҳуқуқларини бузилаётганини тан олиб, саудияликларни ушбу масалага эътибор беришга чақирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат департаменти наттоғи Нед Прайс кеча АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Арабистон ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон ўртасидаги телефон орқали мулоқотларига тўхталиб, музокарада инсон ҳуқуқлари ва Ямандаги урушни тўхтатиш масалалари муҳокама қилинди деб таъкидлади.
Оқ уй наттоғи Жен Саки ҳам Саудия Арабистонидаги сиёсий ҳибсга олинганлар жумладан фаол аёлларни озод қилишга устувор аҳамият бериши кераклигини айтди.
АҚШ президенти Жо Байден ҳам Ямандаги урушни тўхтатиши зарурлигини таъкидлади.
АҚШ ҳукумати сўнгги йиллар ичида Саудия режиминиг асосий тарафдори бўлган ва бу режимнинг ғайриинсоний ва инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлари ва жиноятларини кўриб, сукут сақламоқда.
Оқ уй расмийлари шунингдек Яман урушида Ол сауд режими ҳомйларидан биридир. Бу урушда минглаб яманликлар қурбон бўлиб миллионлаб нафари қоччқинликка юз тутишган.