Сунъй йўлдош тасвирлари сионистик режимнинг ноқонунний ядро фаолиятини фош қилди
Халқаро пачалананувчи материаллар гуруҳи сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар сионистик режим ишғол этилган сарзаминлар жанубидаги Негев саҳросида жойлашган Димона АЭС да ва ноқонуний тадқиқот марказида янги қурилиш тадбирларини давом эттираётганини тасдиқламоқда деб эълон қилди.
Алмаёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра , парчаланувчи материаллар бўйича халқаро гуруҳ 4 январь куни сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар ишғол этилган сарзаминларнинг Негев чўлидаги Димона ядро реактори ва уни қайта тиклаш станцияси яқинида қурилиш ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади.
Халқаро ушбу гуруҳ шунингдек 2018 йилдан бошланиб илгаригидек унинг мақсадлари номаълумлигача қолаётган сионистик режимнинг ядровий фаолиятлари- ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ҳозирга қадар узунлиги 140 метр ва кенглиги 50 метр бўлган катта қазилган майдонда давом этмоқда деб қўшимча қилди.
Британияда босиладиган The Guardian газетаси, Princeton университети глобал илм-фан ва хавфсизлик дастури тадқиқотчиси Пол Будвейгнинг сўзларига таяниб, қукрилиш ишлари 2019 йил бошида ёки 2018 йил охирида бошланганга ўхшайди шунинг учун иш тахминан икки йил олдин бошланган ва бу босқичда биз айта оладиган нарса шудир деб аниқлик киритди.
Исроил режимининг Вашингтондаги элчихонаси ҳозиргача янги фотосуратлар ҳақида изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз сиоинстик режими атом омборхоналарида 200 дан ортиқ ядровий калакка эгадир ва 1950- йилларда Франция ҳукуматининг кенг ва яширин ёрдами билан Димона реакторини қурилиши бошланди.
Халқаро Атом энергияси агентлигига ядро фаолиятларини текширишига ҳозиргача рухсат бермаган сионистик режими илгаригидек ўзининг ядровий дастурлари ва атом омборхоналарини ноқонуний равишда кенгайтиришга уринмоқда ва Халқаро ҳамжамият минтақа хавфсизликга жиддий хавф туғдираётган бу режимнинг ядро фаолиятлари олдида сукут сақламоқда.