Яман армияси Саудиянинг Жидда портига ҳужум қилди
(last modified Sat, 01 May 2021 08:01:01 GMT )
май 01, 2021 13:01 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Саудиянинг Жидда портига ҳужум қилди

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги Яман армияси ва халқ қўмиталарининг мамлакат жануби-ғарбидаги Жидда портига ҳужум уюштирганини эълон қилди.

Wасс Неwс  хабарига кўра Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги бугун эрталаб Яманнинг Жидда томон йўналтирилган нишони ушланиб, йўқ қилинганини иддао қилиб, ҳужумни тасдиқлади.

Яман армияси ва халқ қўмиталари, шунингдек, ўтган чоршанба куни  жануби-ғарбий Хамис Мушайт шаҳридаги Қирол Холид авиабазасини дрон билан нишонга олди.

Сўнгги кунлар ва ҳафталарда Яман армияси ва халқ қўмиталари Саудия коалициясининг ҳужумлари кучайгани сабабли Саудия Арабистонидаги муҳим ҳудудларга ҳужумларини кучайтирди.

Саудия Арабистони Қўшма Штатлар, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил мартидан бери Яманга ҳарбий ҳужумни бошлаб, бу мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамал қилган.

Саудия режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача халқнинг қаршилиги ҳамда Яман армияси ва халқ қўмиталарининг ҳарбий жиҳатдан юксалишлари туфайли  ўз мақсадларига эриша олмадилар.

Ёрлиқ