Яман Арабистоннинг "Нажрон" аэропорти ва "Арамко" ширкатига ракеталар билан ҳужум қилди
Яман қуролли кучлар матбуот котиби Саъудия Арабистонидаги "Нажрон" аэропорти ва "Арамко" нефт ширкатига Яманнинг ракета ва учувчисиз учоқлари бўлинмаларининг муштарак кенг қамровли ҳужуми ҳақида хабар берди.
"Ал-Масира" вебсайтининг хабарига кўра, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳьё Сареъ бугун эрталаб муштарак ушбу амалиёт еттита "Саъир" ва "Бадр" русумли баллистик ракеталар ва "Қосиф 2К" русумли бешта учувчисиз учоқлардан фойдаланиб амалга оширилди ва мўлжалланган нишонга бориб етди,-дея эълон қилди.
Яман қуролли кучлар матбуот котибининг сўзларига кўра, бу амалиёт ушбу мамлакат халқини қамалга олиши ва унга қарши тажовузларни кучайтирилишига жавоб бериш учун Яман халқининг табиий ва қонуний ҳаққи йўлида амалга оширилди.
Ўтган якшанба куни ҳам Яман халқ қўмитаси ва армия учувчисиз учоқларининнг бўлинмалари Арабистоннинг жанубида жойлашган "Асир" вилоятидаги "Малик Холид" базасини нишонга олди.
Арабистон Америка, БАА ва бошқа бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга қарши ҳарбий тажовузини бошлади ва бу мамлакатни қуриқлик,денгиз ва ҳаводан муҳосирага олди. Яманда Арабистон ва иттифоқчиларининг уруш келтириб чиқаришида ҳозиргача 17 мингдан ортиқ яманликларнинг ҳалок бўлиши, ўнлаб мингг яманликларнинг тан жароҳати олиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлиши сабабига айланган.