Минтақа давлатлари Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятларини қоралашмоқда
(last modified Sat, 15 May 2021 07:07:30 GMT )
май 15, 2021 12:07 Asia/Tashkent
  • Минтақа давлатлари Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятларини қоралашмоқда
    Минтақа давлатлари Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятларини қоралашмоқда

Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари минтақадаги давлатлар раҳбарларининг аксиламалларига сабаб бўлмоқда.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси, Масжидулақсо ва Фаластин халқига қарши сўнгги ҳужумлари Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий ва Туркия президенти Ражаб  Тойиб Эрдуған ўртасидаги музокаралар марказида бўлди.

Туркия президенти шунингдек Қирғизистон президенти  Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатларида  умид қиламанки,  сионистик режимнинг Ғазо ,Масжидулалқо ва Фаластинга қарши ҳужумларини олдини олишдаги халқаро ҳаракатларда Қирғизистон республикаси ҳам ҳисса қўшади деб таъкидлади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам  Туркия президенти билан Исроилнинг сўнгги жиноятларини муҳокама қилди.

Телефон орқали ушбу суҳбатларида Ражаб Тойиб Эрдуған Кобул давлатининг Исроил режимининг фаластинликларга қарши ҳужумлари олдида халқаро ҳамжамиятнинг сукутига барҳам бериш бўйича кўптомонлама саъй -ҳаракатларда рол ўйнаши муҳимлигини қўшимч қилди.

Туркия президенти шунингдек, Россия ва Ал-Жазоир президентлари, Покистон Бош вазир, Қатар амири, Иордания қироли, Малайзия подшоси ва бу мамлакат бош вазири билан телефон орқали суҳбатларида  Исроил режимини Фаластинга  қарши ваҳшийларча ҳужумлари кесскин қоралаб,  сионистинк режимга қарши тез ва самарали чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ғазо бўлгасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса  Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида 139 фаластинлик улар жумласидан 39 бола ва 22 аёл ҳалок бўлганлигини ва 900  киши жароҳат олганини эълон қилди.