Ҳизбуллоҳ: агар сионистик режим билан уруш бўлса улар ҳақиқий дўзахни кўрадилар
Ливваннинг Ҳизбуллоҳ марказий кенгаши аъзоси, агар сионистик режим билан уруш бўлса, улар ўзлари ҳатто хаёл қилмаган дўзах оловини кўришади деб таъкидлади.
Ал-Манор ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ливаннинг Ҳизбулоҳ марказий кенгаши аъзоси Ҳасан Ал-Бағдодий ўз сўзларида, Ҳизбулоҳ ҳаракати ўзига қарши сионист душманни кўп иддаоларини эшитмоқда, аммо улар ман -манликни камайтириб, ўз ҳисоб- китобларида хатоликка йўл қўймасликни ўрганишлари керак деб изоҳлади.
Ал-Бағдодий шунингдек Исроил режими қўмондонлари сабоқ олмайдилар ва ҳақиқий сиёсатни тушунмайдилар, чунки уларнинг душманлик ва жиноий табиати ушбу режимнинг нобуд бўлишига умидларни тобора кўпайтирмоқда деб қўшимча қилди.
Ливан Ҳизбулоҳи Бош котиби ўринбосари Шайх Наъим Қосим ҳам сўнгги кунларда Ливан ва Ғазза муқовимат кучлари ўрасидаги ҳамкорлик даражаси ва ҳамоҳангликларига тўхталиб, Эрон, Ливан Ҳизбуллоҳи ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасидаги ҳамкорликлар юқори даражададир ва бизлар сионистик режим томонидан Ғазога босиб кириши каби босқинчиликларгна қарши уруш ва курашга тайёрмиз деб баён этди.
Эслатиб ўтамиз 10 май куни сионистик режим Ғазза бўлгаси ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқига қарши урушни бошлади.
Ушбу ҳужум ва тажовузларга қарши Фаластини қаршилик кучлари ҳам ривожланган қуроллар билан ишғол этилган сарзаминлар яъне сионстик режим ҳудудларини нишонга олишди ва охир-оқибат бу режимни яна бир бор мағлум этишди.