июн 09, 2021 15:23 Asia/Tashkent
  • Ол Халифа қамоқхонасида шиа мазҳабидаги ёш баҳрайнлик шаҳид бўлди
    Ол Халифа қамоқхонасида шиа мазҳабидаги ёш баҳрайнлик шаҳид бўлди

Ол Халифа режимининг тиббий ёрдам бермаслик сиёсатларни давом этишида коронавирусга мубтало бўлган шиа мазҳабидаги баҳрайнлик йигит бу режим қамоқхоналаридан бирида шаҳид бўлди.

Савтул Манаманинг бугунги хабарига кўра,  Ҳусейн Баракот номли баҳрайнлик  ёш йигит олдинроқ Баҳрайн қамоқхонасида коронавирусга чалинганди.

Хабарга биноан, Баракот оиласи ва Баҳрайндаги ҳуқуқ ҳимоячилари Ол Халифани унинг шаҳид бўлишида айблашмоқда.

Баҳрайндаги ҳуқуқ фаолларининг айтишларича шу пайтгача Баҳрайннинг Марказий қамоқхоналари айниқса Жо ва Ҳавзулжоф изоляторларида  камида  240 киши коронавирус юқтириб олишган.

Маҳбусларга тегишли тиббий ёрдамларнинг етишмаслиги, маҳкумларга нисбатан ёмон муаммолар, қийноқлар ва ғайриинсоний муносабатларнинг давом этиши маҳкумлар оилаларига янги ташвиш ва ваҳималар қўзғатган.

Баҳрайнда инқилоб бошланган 2011  йил февралидан бери 18000 дан ортиқ сиёсий шахслар қамалганди.

Ҳозирда ушбу қамоқхоналарда 2000 дан ортиқ сиёсий маҳбуслар бор.

 

Ёрлиқ