июн 13, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Африн шаҳри ракета ҳужумига учради. 51 киши ҳалок бўлди ёки жароҳатланди
    Суриянинг Африн шаҳри ракета ҳужумига учради. 51 киши ҳалок бўлди ёки жароҳатланди

Ахборот манбалари шанба куни кечқурун Суриядаги Ҳалаб вилоятининг Африн шаҳрига иккита ракета ҳужуми ҳақида хабар беришди.

Бу ҳужумда 18 киши ҳалок бўлиб 33 нафар ҳам жароҳат олган. Хабарларга биноан  биринчи ҳужум аҳоли турар жойига ва иккинчиси касалхонада содир бўлган.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Африндаги Аш-Шифо касалхонасига ракета ҳужуми натижасида камида 13 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек Anadolu ахборот манбаларига таяниб, бу ҳужумлар  Суриянинг курдларини халқ мудофаа бўлинмалари  томонидан уюштирилган.

Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Африн шаҳри  Туркия армияи ва  ушбу мамлакат томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчилик гуруҳлар томонидан ишғол қилинган.

Туркиянинг ишғолгарлиги ортидан  Суриянинг шимолий шаҳарларида вақт -вақти билан тўқнашувлар ва ракета ҳужумлари шунингдек автомобил ва мотоцикл портлашлари содир бўлади.

 

Ёрлиқ