Шамхоний: АҚШ Ол Сауднинг Ямандаги жиноятларига шерикдир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i6277-Шамхоний_АҚШ_Ол_Сауднинг_Ямандаги_жиноятларига_шерикдир
Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби АҚШ давлати Ол Сауд режимининг Яманда содир этаётган жиноятларига ҳомийлик қилмоқда ва ушбу ёвуз амали учун жавоб бериши керак деб айтди.
(last modified 2018-08-22T17:47:59+00:00 )
октябр 09, 2016 18:32 Asia/Tashkent
  • Ғарб давлатлари  Яманга
    Ғарб давлатлари Яманга

Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби АҚШ давлати Ол Сауд режимининг Яманда содир этаётган жиноятларига ҳомийлик қилмоқда ва ушбу ёвуз амали учун жавоб бериши керак деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний чиқарган баёнотида  Яманга қарши Ол Сауд режимининг сўнгги авиазарбаларини қаттиқ қоралаб, Арабистон режими АҚШдан олган қурол яроғлари билан Яман пойтахти Сано шаҳрида ўтказилган дафн маросимини бобмардимон этди . Бинобарин ҳам АҚШ давлати ҳам бу жиноятларни содир бўлишида ҳисса қўшган ва ушбу ғайриинсоний хатти ҳаракати учун жавоб бериши керак деб қўшимча қилди.

Шамхоний ўз баёнотида  Ғарб оммавий афкори  Яман урушини давом этишида бу мамлакатларнинг қандай салбий таъсир ўтказаётганини била олишлари зарурлигини таъкидлаб, Ғарб давлатлари  Яманга қарши ҳужумларда ва бу мамлакат халқини оммавий қирғин этишда асосий рол ўйнаётган Арабистон режими ва Бирлашган араб амирликларига қурол яроғ экспорт қилишни тўхтатишлари лозим деб аниқлик киритди.