Саудия Арабистонининг собиқ валиаҳд шаҳзодаси қаттиқ қийноққа солинган
Саудия Арабистоннинг собиқ валиаҳди шаҳзодаси қамоқхонада шу даражада қийноққа солинган ки у юролмайди ва оғриқ қолдирувчи дори ва воситалардан фойдаланишдан ҳам маҳрум қолган.
Саудия Арабистонининг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Ноиф 2015 йил январидан 2017 йил январигача бу режимда валиаҳд шаҳзодаси бўлиб ниҳоят Арабистон подшоси Салмон бин Абдулазиз ҳукми асосида четлатилди ва Муҳаммад бин Салмон унинг ўрнини эгаллади.
Муҳаммад бин Ноиф 2020 йил 5 мартда амакиси Аҳмад бин Абдулазиз билан бирга хиёнат қилишда айбланиб қамоққа олинган.
Шу ҳолда АҚШнин ЭН БИ СИ телеканали ҳам Бин Ноиф ҳибсга олинган пайта қаттиқ қийноқаа солинган ва ҳатто ёрдамисиз юролмай қолган деб хабар қилди. Бу телеканал шунингдек огоҳ бўлган икки манбага таяниб, Муҳаммад бин Ноиф Риёздаги Ямома номли сарой яқинида қўлга олиниб ҳозиргача 23 килограммгача озгани айтилади.
Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистонида режими теппасига келганидан бери Саудия сулоласи таркибида катта тозалашларни амалга оширди ва у ўзига таҳдид сифатида қабул қилган ва сезган шахсларни ҳибсга оишни давом эттирмоқда.