Суриянинг Женева музокаралари қайта бошланишига тайёрлиги
(last modified Fri, 22 Jul 2016 15:18:53 GMT )
июл 22, 2016 20:18 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Москвадаги элчиси Риёз Ҳаддод
    Суриянинг Москвадаги элчиси Риёз Ҳаддод

Суриянинг Москвадаги элчиси Дамашқ томонининг Сурия гуруҳлари ўртасидаги музокараларнинг Женевада қайта бошланишига тайёрлиги борасида хабар берди.

Ливаннинг ан-Нашра ахборот марказининг хабарига кўра, Суриянинг Москвадаги элчиси Риёз Ҳаддод Женева музокараларининг қайта бошланишига ишора қилиб, бу музокаралар учун лозим тайёрликлар кўрилганлигини ва унинг ўтказилши замони белгиланганда Сурия масъуллари Женевага сафар қилишларини айтди.

Сурия ишлари бўйича БМТнинг махсус элчиси Стаффан де Мистура ҳалигача келаси музокараларнинг аниқ ваытини эълон қилмаган аммо музокаралар август ойидан бошланиши мумкин, дея қўшимча қилди Риёз Ҳаддод.