АҚШ ва Ғарбнинг нотўғри сиёсатлари Ўрта Шарқ минтақасидаги кескинликларнинг омилидир
(last modified Fri, 22 Jul 2016 15:20:37 GMT )
июл 22, 2016 20:20 Asia/Tashkent
  • Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
    Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири АҚШ ва Ғарбнинг нотўғри сиёсатларини Ўрта Шарқ минтақасидаги кескинликларнинг омили деб атади.

Русия ал-явм телеканалининг хабарига кўра, бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ёшлари анжуманидаги сўзларида Ироқ, Сурия ва Ливия тинч мамлакатлар бўлганлигини ва ташқи дахолат бу мамлакатларда тартибсизликлар ва хавф-хатар яратилишига сабаб бўлганлигини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазири сўзларининг давомида Ливия террористлар парвариш этиш ва ноқонуний муҳожирларни ўтказиш учун бир жойга айлантирилганлигини қўшимча қилди.

Сергей Лавров бугунги кунда Европада фашизмнинг янги тўлқини кузатилаёттганлигини ва Европадаги муҳожират бўҳрони юқори даражада Европа мамлакатларининг бу заминадаги нотўғри сиёсатларига боғлиқлигини айтди.