июл 12, 2021 13:23 Asia/Tashkent
  • Яманга қарши 2300 кунлик ҳужумлари пайтидаги жиноятлари ҳақидаги статистика эълон этилди
    Яманга қарши 2300 кунлик ҳужумлари пайтидаги жиноятлари ҳақидаги статистика эълон этилди

Яман пойтахти Санъо шаҳридаги юридик марказ Яманга қарши 2300 кунлик босқинчилик пайтида Саудия Арабистони коалицияининг жиноятлар статистикасини эълон қилди.

Санъодаги Айн-ул -инсония ҳуқуқ маркази  тарқатган баёнотида, Ол сауд реижими коалициясининг 2300  кун давомида Яманга қарши ҳужумлари пайтида  43891 киши шаҳид бўлиб ёки жароҳатланган деб қўшимча қилди.

Бу марказ шунингдек уруш пайтида  17176 тинч аҳоли шу жумладан 3482 болалар ва 2400 аёллар қурбон бўлган ва  26715 киши шу жумладан 4225 бола ва  2832 аёллар жароҳатланган.

Статистикага кўра,  ҳужумлар жараёнида  Яманда вайон этилган объектлар сони  10496 тага етди ва Саудия тажовузкор  коалициясининг ҳужумлари натижасида 15 аэропорт, 16 порт,  308 электр- станцияси,, 553 телекоммуникация тармоғи зарар кўрди. Бундан ташқари  2377 та омборхона ва сув тармоқлари,  1983 ҳукумат қароргоҳи, ва 5224 кўприк йўқ қилинди.

Тажовузкорларининг ҳужумларида шунингдек,  23665 та иқтисодий объект,  396 та завод, 352 та танкер ва 11479 тижорат объекти йўқ қилинган.

 

Ёрлиқ