Ироқдаги касалхонада содир бўлган ёнғинда қурбонлар сони 54 кишига етди
(last modified Tue, 13 Jul 2021 05:36:01 GMT )
июл 13, 2021 10:36 Asia/Tashkent
  • Ироқдаги касалхонада содир бўлган ёнғинда қурбонлар сони 54 кишига етди
    Ироқдаги касалхонада содир бўлган ёнғинда қурбонлар сони 54 кишига етди

Бугун Ироқнинг Зиқор вилояти соғлиқни сақлаш идораси, бу вилоятининг Носирия шаҳридаги Имом Ҳусейн /а/ номидаги касалхонанинг коронавирус билан касалланганлар бўлимида юз берган ёнғинда қурбонлар сонини 54 кишига етганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, олдинроқ  Ироқда масъуллари  бу ҳодиса қурбонларини 23 киши деб хабар қилганди.

  Имом Ҳусейн /а/ номидаги касалхонада коронавирус касалларини сақлаш марказда  кислород капсуланинг портлаши бу ҳодисани келтириб чиқарди.

Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий  касалхонанинг сўнгги ҳолати билан танишиш учун мамлакат жанубидаги Зиқор вилояти маркази Носирия шаҳрига йўл олди. Козимий  воқеани текшириш учун Носрия шаҳрида фавқулодда йиғилишга чақирди.

Ҳодиса қурбонларини топиш бўйича қидириш ишлари давом этмоқда. Ёнғин кеча кечқурун содир бўлган.