Бағдоднинг Садр шаҳарчасида юз берган портлаш қурбонлари сони 29 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i63688-Бағдоднинг_Садр_шаҳарчасида_юз_берган_портлаш_қурбонлари_сони_29_кишига_етди
Ироқлик манбалар кечанги хабарида Бағдоднинг Садр шаҳарчаси бозорида юз берган портлаш натижасида қурбонлар сонини 29 кишига етганини маълум этдилар.
(last modified 2021-07-21T07:57:56+00:00 )
июл 20, 2021 10:47 Asia/Tashkent
  • Бағдоднинг Садр шаҳарчасида юз берган портлаш қурбонлари сони 29 кишига етди
    Бағдоднинг Садр шаҳарчасида юз берган портлаш қурбонлари сони 29 кишига етди

Ироқлик манбалар кечанги хабарида Бағдоднинг Садр шаҳарчаси бозорида юз берган портлаш натижасида қурбонлар сонини 29 кишига етганини маълум этдилар.

Al-Jazeera  телеканали Ирқоқ манбаларига таяниб,  Бағдоднинг Садр шаҳарчаси бозорида содир бўлган портлашда 29 киши ҳалок бўлиб яна 47 нафар жароҳатланди деб эълон қилди.

Ироқнинг Ан-Нужабо ҳаракати телеграмм канали ҳам бу портлаш кеча  Садр шаҳарчаси Ал-Ваҳилот бозорида  содир бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Ироқнинг Собирин нюс канали ҳам  бозорда портловчи мослама портлаганини эълон қилди.

Ироқда ИШИД террорчи гуруҳнинг мағлубиятига қарамай,  ҳанузгача бу террорчи гуруҳ жангарилари  Ироқнинг турли минтақаларда бўлиб, тарқатган ҳолатда жиноят содир этишга давом бермоқда.