Исмоил Ҳания сионистик режимни Фаластиндаги муқаддас маконларга қарши ҳужумлари ҳақида огоҳантирди
Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идораси раиси сионистларнинг Қуддус ва Масжидулақсога қарши сўнги ҳужумлар тўғрисида огоҳлантирди.
Ал-Аҳд ахборот каналининг хабар қилишича, бугун Ҳамас ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания, Қурбон ҳайити муносабатидаги мурожаатида, " Сайф-ул-қудс" жанги сионистик режим юрагидаги зилзила бўлиб, "Қуддус қиличи" урушида фаластинликларнинг қаҳрамонлиги ва ғалабаси фаластинликларнинг энг буюк байрамидир деб изоҳлади.
Исмоил Ҳания шунингдек, Sayf al-Quds жанги душман бўлган сионистлар билан зиддиятлар тарихидаги бурилиш нуқтасидир ва сионистик режимнинг юрагидаги сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик зилзилага ўхшайди деб қўшимча қилди.
Ҳамас офиси раиси ўз сўзларида, душман сионистик режим Қуддус ва Масжидулақсодаги ўз саъй-ҳаракатлари билан ўз мағлубиятини хаспўшлага уринмоқда ва фаластинликларни буюк ғалабасини пасайтириб кўрсатишни мақсад қилган деб қўшимча қилди.
Ҳания шунингдек Қуддус Ҳамаснинг диққат марказидадир ва душман сионистларнинг муқаддас жойларга қилган ҳужумлари такрорламайди деб баён этди.
Ўтган якшанба куни, " Маъбадни бузиш" номли ҳаракатда шаҳачаларда яшайдиган сионистлар масжилулақсога ҳужум қилишди ва бу ҳужум фаластинликларни қаттиқ аксиламалига сабаб бўлди.